АсосийSport

U-23 ОЧ саралаши: Ўзбекистон ёшлари Непални мағлубиятга учратди (Видео)

'U-23 ОЧ саралаши: Ўзбекистон ёшлари Непални мағлубиятга учратди (Видео)'ning rasmi

Кеча Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БАА мамлакатида ўтаётган Осиё чемпионати “D” гуруҳи саралаш босқичи доирасида Непал U-23 термасига қарши баҳс юритди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Жавоҳир Сиддиқов томонидан етказиб берилган узатмани Достон Турсунов дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда заҳирдан майдонга туширилган Азизжон Ғаниев ҳисобни ишончли кўринишга келтирди – 2:0.

U-23 ОЧ саралаши
D” гуруҳи. 2-тур
17 июль, душанба

Непал – Ўзбекистон 0:2

Голлар: Достонбек Турсунов 21, Азизжон Ғаниев 80

Непал: Алан Неупане, Динеш Ражбанши, Ананта Таманг, Пужан Уперкоти, Суман Лама, Бимал Гартимагар, Гурунг Хеман, Камал Шреста, Анжар Биста, Бишвас Шреста, Гаураб Будхатоки

Захира: Нираж Баснет, Амит Таманг, Хемант Тапа Магар, Теж Таманг, Сунил Бал, Санжок Раи, Лахман, Баснет Бибек, Ашок Барал, Шринг Гурунг, Кишор Гири, Дона Тапа.

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Исломжон Қобилов, Акромжон Комилов, Аббос Отахонов, Хуршид Ғиёсов, Бобир Абдихолиқов, Жасурбек Яхшибое, Жавоҳир Сидиқов, Забиҳилло Ўринбоев, Абдужамол Исроилов, Достонбек Турсунов

Захира: Умиджон Эргашев, Хожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Дилшод Ҳамроев, Нурилло Тўхтасинов, Одилжон Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов, Ҳусниддин Ғофуров, Андрей Сидоров, Бекзод Ғанижонов, Дониёр Нарзуллаев.

Бошқа янгиликлар