Қозоғистон чемпиони "Остона" клуби ЕЧЛ турнири иккинчи саралаш босқичи жавоб учрашувида Латвия чемпиони "Спартак" жамоасига қарши майдонга тушиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувнинг 59-дақиқасида Патрик Твумаси "Остона"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Эдгар Варданян 72-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Биринчи учрашувда қозоғистонликлар "Спартак"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Натижада "Остона" жамоаси учинчи саралаш раундига йўлланма олди. Қозоғистон клубининг кейинги босқичдаги рақиби "Мариехамн" (Финляндия) — "Леҳия" (Польша) жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.






