1

​«ИССИҚДА ТЕРИМ ҚИЗАРИБ ҚОЛАЯПТИ...»

САЛОМАТЛИК 21.07.2017, 16:30
​«ИССИҚДА ТЕРИМ ҚИЗАРИБ ҚОЛАЯПТИ...»


– Икки ҳафта олдин яқинларим билан тоғли ҳудудда дам олиб қайтдик. Ўшандан буён теримда майда тошмалар пайдо бўлган. Аввалига иссиқлик бўлса керак дегандим, аммо ҳаво ҳарорати исигани сайин тошма кўпайиб, қичишаяпти. Бу бирор бир тери касаллиги эмасми?

Савол «SMS» орқали келган

Саволга шифокор – дерматовенеролог Рустам ЗОКИРОВ жавоб беради:

  • Тери тошмалари турли хил ҳолатда юзага келиши мумкин. Сиз айтаётган ҳодиса қуёш таъсирида келиб чиқадиган фотодерматит бўлиши мумкин. Аммо аломатлари у қадар тўлиқ баён этилмагани боис аниқ ташхис қўйишнинг имкони йўқ. Сизга маслаҳатим, дерматолог кўригидан ўтинг. Тери синалмалари ўтказилгач, тошма тури аниқланиб, шунга кўра керакли даво муолажаси белгиланади. Уй шароитида эса мустақил чораларни қўллаш мумкин эмас. Тошма характерини билмай туриб бажарилган усуллар акс таъсирни пайдо қилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1