АсосийSport

"ПАХТАКОР" ФУТБОЛЧИСИ САМАРҚАНД КЛУБИГА ЎТДИ

'"ПАХТАКОР" ФУТБОЛЧИСИ САМАРҚАНД КЛУБИГА ЎТДИ'ning rasmi

«Пахтакор» клуби сафини тарк этган Аднан Ораховац «Динамо» жамоасининг янги аъзосига айланди. Бу ҳақда Самарқанд клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Черногориялик 26 ёшли футболчи Ўзбекистонда бошлаган 2015 йилдаги фаолиятидан буён ҳозиргача «Пахтакор» клуби сафида тўп суриб келаётганди. Биринчи даврадан сўнг Тошкент жамоаси билан хайрлашган черногориялик ҳимоячи «Динамо» жамоаси машғулотларига келиб қўшилди ва 26 ёшли легионер билан келишувга эришилди.

Аднан Ораховац жорий мавсумда «Пахтакор» сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, 1080 дақиқа давомида майдонда тўп сурган ва 2 та голга муаллифлик қилган. Ораховац Самарқанд жамоаси тарихидаги биринчи черногориялик футболчига айланди.

    Бошқа янгиликлар