Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида клублар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг “D” гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг “Олмалиқ” клуби илк учрашувни Ливаннинг “Банк Бейрут” жамоасига қарши ўтказди.
Голларга бой кечган беллашувда ливанликлар 8:3 ҳисобида ғалаба қозонди. “Олмалиқ” сафида Дилшод Ирсалиев ва Артур Юнусов гол урди, яна битта голни ливанлик футзалчи ўз дарвозасига уриб қўйди. Мағлубиятга қарамай, “Олмалиқ”да плей-офф босқичига чиқиш учун имконият сақланиб қолинди.

“Банк Бейрут” дастлабки ўйинда “D” гуруҳи фаворити Таиланднинг “Чонбури Блювейв” футзалчиларига 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Ушбу гуруҳнинг сўнгги ўйинида “Чонбури Блювейв” ва “Олмалиқ” ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув 25 июль куни ўтказилади.
Клублар ўртасидаги ОЧ
Phu Tho Stadium, Хошимин
23 июль, якшанба
“Олмалиқ” (Ўзбекистон) – “Банк Бейрут” (Ливан) 3:8
Голлар: Дилшод Ирсалиев (18, пенальти), Артур Юнусов (22), автогол (38)
Четлатиш: Дилшод Раҳматов (29)






