1

Манзурага ўзидан ёши кичик ҳамкасби севги изҳор қилди

ШОУ-БИЗНЕС 15.08.2013, 01:42
Манзурага ўзидан ёши кичик ҳамкасби севги изҳор қилди
"Интервью" рукни остида “Юлдузли онлар” деб номланган лойиҳани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Унда хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухбиримиз ўрнига хонанда Манзурадан интервью олишга уриниб кўради. 
 Улуғбек Раҳматуллаев: — Бугун ўзимни журналист деб ҳис этишимга имконият яратган “Даракчи”га раҳмат! Шу кунгача журналистлар билан суҳбатдан йиққан тажрибаларимни ишга солишга ҳаракат қиламан. Суҳбатдошим нега айнан Манзура? Сабаби, уни мен инсон ва санъаткор сифатида жуда ҳурмат қиламан. Яқин дўстларимдан бири. У билан ҳеч бир санъаткор ёки журналист мендек яқин, дилдан гаплашолмайди, деб ўйлайман. Журналистлар жавоб тополмаган саволларни менинг суҳбатим давомида билиб оласиз.
— Сени кўриб турганимдан хурсандман. Бугун сен билан ҳамкасб эмас, журналист сифатида гаплашаман...— Иқтидорларингни янги томонини кўрсатай дебсан-да?
— Ҳа, қўлдан келганча ҳаракат қиламан (кулади). Суҳбат сўнгида бу қобилиятимга ўзинг баҳо берарсан. Демак, бошладик. Ҳар бир болага исм қўйишда ота-она яхши ниятни кўзлашади. Масалан менга онам Мирзо Улуғбек бобомизга ҳавас қилиб, Улуғбек деб исм қўйганлар. Манзура исмининг ҳам ўзига яраша тарихи борми?— Бизнинг оиламизда менгача туғилган барча ўғил болалар вафот этган.. Мен шундай қийин вазиятда Худодан тилаб олинган фарзандман. Дадамнинг айтишларича, мен туғилишимдан олдин, туш кўрган эканлар. Тушларида оқ отда Хизр бобо келиб,  “Тила тилагингни, Муборак” деганида, дадам “мен фарзандли бўлишни истайман” деган экан. Ўшанда Хизр бобо “Элга манзур бўладиган фарзанд кўрасан” деган. Шундан сўнг мен туғилганман ва исмимни Хизр бобо қўйган десам ҳам бўлади.
— 2010-2012 йиллар биз санъат аҳли учун жуда яхши йиллар бўлди. Кўпчилигимиз оила қурдик, фарзандли бўлдик. Бир сўз билан айтганда, санъатдаги ютуқларимиз билан тенг, шахсий ҳаётимиз ҳам яхши томонга ўзгарди. Бўйдоқ йигит ва қиз санъаткорларнинг сафи камайиб боряпти. Хўш, Манзуранинг висол оқшомига қачон борамиз?— Бу нарса ҳақида ўзим ҳам кўп ўйлаяпман. Худо хоҳласа тўйимга ҳам борасизлар. Ҳаммаси олдинда... Лекин шу мавзу очилганда бир гапни айтмоқчиман. Бу нарса Улуғбек сенга ҳам, бошқа ўқувчиларга ҳам жуда қизиқарли маълумот бўлиши табиий. Менга оила қуриш таклифини билдираётган ҳамкасбларимиз ҳам бор... (кулади).

— Ана зўр шов-шув! Қани-қани, шу жойидан бафуржа гапиргин-чи.— Менга уйланиш ниятини билдирган уч актёр ҳали ҳам бўйдоқ. Энг қизиғи, ёши мендан анча кичкина.
— Ўзингдан кичик йигитлар айнан шу йил сенга  севги изҳор қилишига нима сабаб бўлди экан?— 2012 йил мен ҳурмат қиладиган инсонлар Райҳон билан Йигиталининг турмуш қургани уларнинг бир қарорга келишларига яхшигина туртки бўлган кўринади. Уларнинг кимлигини айта олмайман.  — Сирли шаҳзоданг ким экан, а? Жуда қизиқиб кетяпман. Қани, бир бир бўйдоқларни эслаб, санаб кўрай-чи...
— (Шоша-пиша) Йўқ-йўқ, санама! Улар ҳақида барибир гапирмайман, уяламан...— “ЭлДиДо” гуруҳи йигитларидан бирортаси эмасми? Адашмасам, яккахонларининг бири актёр...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1