АсосийSport

“БАРСЕЛОНА” ФИЛИППЕ КОУТИНЬО БИЛАН КЕЛИШДИ, ЭНДИ “ЛИВЕРПУЛЬ”НИ КЎНДИРИШ ЛОЗИМ

'“БАРСЕЛОНА” ФИЛИППЕ КОУТИНЬО БИЛАН КЕЛИШДИ, ЭНДИ “ЛИВЕРПУЛЬ”НИ КЎНДИРИШ ЛОЗИМ'ning rasmi

“Барселона” жамоаси раҳбарияти “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони ўз сафига қўшиб олиш бўйича футболчининг ўзи билан келишувга эришди.

AS нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи каталонияликлар сафига ўтишга рози бўлган. Энди “Барселона” вакиллари трансфер борасида “Ливерпуль” билан келишиб олиши лозим.

Хабарларга кўра, “Ливерпуль” Коутиньони 100 миллион евро эвазига сотишни режалаштирмоқда. Томонлар музокараларни бошлади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Коутиньо АНГнинг 31 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

    Бошқа янгиликлар