1

Райҳон ўз маъмури билан шартномани бекор қилди

ШОУ-БИЗНЕС 16.08.2013, 00:36
Райҳон ўз маъмури билан шартномани бекор қилди
Бундан бир неча кун аввал Йигитали Мамажонов ҳамда унинг умр йўлдоши Райҳон Самарқанд сафаридан қайтишди. Ҳозирча улар Самарқандга нима сабабдан боришганини сир тутишаётган бўлса-да, уларнинг ижтимоий тармоққа жойлаштирган фотосуратларини кўриб, мароқли дам ҳам олишганини билиш мумкин. 
Шунингдек, хонанда билан боғлиқ яна бир янгиликдан хабар топдик. Яъни, Райҳон шоу-бизнесда Пэт номи билан танилган маъмури билан ҳамкорликни тугатибди. Бунинг сабабини билиш учун хонанадага қўнғироқ қилдик.
Райҳон: — Бизнинг муносабатларимиз бузилгани йўқ, аввалгидек дўстмиз. Унинг шахсий юмушлари кўпайиб кетгани сабаб ишга камроқ вақт ажрата бошлади. Шунинг учун, вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилдик.
Эндиликда маъмур вазифасини санъат аҳлига яхши таниш бўлган, Манзура, Муниса Ризаева каби хонандалар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатган Шербек бажаради.
Райҳоннинг ижодий янгликларига тўхталадиган бўлсак, у айни кунларда "Қаердасан?" деб номланган шўх таронани ёзиб тугатди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1