АсосийJamiyat

Венгрия ва Ўзбекистон олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама этилди

Мамлакатимизга ташриф буюрган Венгрия Республикаси Миллий мажлиси раиси Ласло Кёвер раҳбарлигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида учрашувлар ўтказди. 

Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишлар, жумладан, парламентаризм соҳасида ҳам изчил ривожланаётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар  муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди, деб хабар беради ЎзА. Учрашувда икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.       Делегация аъзолари мамлакатимизнинг бошқа бир қатор вазирлик ва идораларида ҳам музокаралар ўтказди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар