28 июль куни Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасининг иккита чорак финал жавоб ўйини ўтказилди.
“Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлабки ўйинда қаршиликлар 4:1 ҳисобида зафар қучгани сабабли ярим финалга чиқишди.
“Локомотив” ва “Бухоро” ўртасидаги жавоб ўйин анча қизиқарли ўтди. Бухорода 0:0 ҳисобида ўйнаган жамоалар Тошкентда ҳам асосий вақтда гол ура олмади. Қўшимча таймларда эса “темирйўлчилар” рақиб дарвозасига учта гол урди.
Аввалроқ “Динамо” ва “Бунёдкор” клублари ярим финал йўлланмасига эга чиққани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистон Кубоги–2017
¼ финал, жавоб ўйинлари
28 июль, (жума)
«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) - 0:0, 3:0 – қўшимча вақтда. 1076 томошабин.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий) – 7,6, А. Цапенко (Тошкент вил.) – 7,3, Р. Шояхметов (Тошкент) – 7,7, А. Эргашев (Тошкент) – 5
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Голлар: С. Абдуллаев (98), А. Омонов (100), С. Мирзаев (119).
Огоҳлантиришлар: И. Тўхтахўжаев (71), С. Абдуллаев (89), К. Махарадзе (89) – А. Саматов (75), С. Шихов (89), И. Нагаев (117).
Дастлабки учрашув – 0:0.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Насаф» (Қарши) – 2:2. 5210 томошабин.
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент) – 7,8, А. Усманов (Тошкент) – 8,0, Т. Гайнулин (Тошкент) – 8,0, А. Раҳимов (Андижон) - 8
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Голлар: М. Холмуҳамедов (21, пенальти), Д. Ҳасанов (65) – Ш. Эркинов (87), Ж. Ҳасанов (90 + 2).
Огоҳлантиришлар: Ф. Райевац (44), М. Холмуҳамедов (45), Д. Ҳасанов (55), Д. Сиддиқов (90) – М. Каримов (20).
Дастлабки учрашув – 1:4.
15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...07.05.2022, 09:03
Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...23.10.2021, 22:16
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...22.10.2021, 14:47
Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...