АсосийJamiyat

Никлас Линдквист Финляндия элчиси этиб тайинланди

2013 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Финляндия Республикасининг қайта тайинланган Фавқулода ва мухтор элчиси (қароргоҳи Хелсинкида) Никлас Линдквистни қабул қилди.  

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президентига аталган ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат чоғида турли соҳаларда иккитомонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек айрим халқаро ва минтақавий  масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мунтазам равишда ташқи ишлар вазирликлари маслаҳатлашувини ўтказиш амалиётини давом эттириш, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришдан икки томон ғам манфаатдорлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг истиқболларини муҳокама қилиш доирасида томонлар ўзаро фойдали лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли салоҳият мавжудлигига эътибор қаратдилар. 

Учрашувда шунингдек, соғлиқни сақлаш, илмий ва таълим муассасалари ўртасида алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 
Фото: А.Ильясов ("Жаҳон"АА)

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар