“МЮ” АПЛ ЁКИ ЕЧЛ ЧЕМПИОНИ БЎЛСА, ФУТБОЛЧИЛАР ҚАНЧА МУКОФОТ ПУЛИ ОЛАДИ?

СПОРТ 01.08.2017, 12:39
Теглар: Футбол
“МЮ” АПЛ ЁКИ ЕЧЛ ЧЕМПИОНИ БЎЛСА, ФУТБОЛЧИЛАР ҚАНЧА МУКОФОТ ПУЛИ ОЛАДИ?

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби раҳбариятининг жамоа ўйинчилари учун янги мавсум ниҳоясида берадиган мукофот пуллари тафсилоти аниқ бўлди, деб ёзади "Трибуна" нашри.

Футболчиларнинг ҳар бири Чемпионлар лигаси ва Англия Премьер лигасида ғалаба қозонгудек бўлса 4 млн фунт стерлинг миқдорида мукофот пули олишади. Шунга кўра, ҳар мусобақадаги якуний ижобий натижа учун мукофот 2 млн фунт стерлингни ташкил этади.

Айтиш жоизки, клуб раҳбарияти миллий Кубок ўйинларини ҳам ёддан чиқармаган. Шундай қилиб, Англия Кубоги учун турнирда ғалаба қозонилса «Манчестер Юнайтед» футболчилари 90 минг фунт стерлингга бойишади.

Англия Лига кубогидаги ғалаба ҳар бир ўйинчига 70 минг фунт стерлинг беришга асос бўлади. Ушбу бонуслар фақат 2017/18 йилги футбол мавсумига тегишли, деб ёзади The Sun газетаси.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1