АсосийJamiyat

My.gov.uz: Дарахт кесишдан олдин унга қанча жарима тўлашингизни билиб олинг

Давлатимизнинг яшил ўсимликлар борасидаги алоҳида ғамхўрлигининг сабабини тушуниш учун, бу ажойиб табиат ресурсларининг инсонлар ҳаётининг асосий манбаи бўлган кислородни (О2) етиштириб беришларини эсга олишнинг ўзи кифоя.

Бундан ташқари яшил ўсимликлар, ҳар бир аҳоли пунктининг архитектуравий кўринишини яхшилашда, муҳим иқлим функцияларини бажаришда ва умуман экологик соғлом атроф муҳитни яратишда асосий ресурс бўлиб хизмат қиладилар. Шундай қилиб, яшил ўсимликларни, дарахтларни кесиш оддий тадбир бўлиб қолмасдан, бундай харакатлар қатъий равишда асосланган бўлиши лозим. Шу нуқтаи назарлардан келиб чиққан ҳолда, давлат томонидан бундай табиий ресурслар билан муомала қилишнинг аниқ тартиб қоидалари ишлаб чиқилади.
Хатто дарахт сиз томонингиздан, шахсан ўз ойнангиз олдида экилган бўлса ҳам, уни фақат тегишли давлат ҳокимяти органлари (ҳокимликлар) томонидан, табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда бериладиган рухсатнома асосида, тегишли тўловларни амалга оширгандан сўнг кесиш мумкин. Ягона порталда, давлат ўрмон фондидан ташқари, дарахтлар ва буталарни кесиш учун тўланадиган тўловлар миқдори, яшил ўсимликларга етказилган зарар ва уларни ўзбошимчалик билан кесганлик учун жарима миқдорлари ва бошқалар ҳақида маълумот жойлаштирилди. Ушбу маълумот қуйидаги[url=http://my.gov.uz/uz/page/penalty_cutting.html] манзилда   жойлашган бўлиб, фуқаролар учун фойдали ҳисобланади.

Маълумот учун эслатиб ўтиш мумкинки, дарахтларни кесишдан олдин, бундай дарахтларни кесишга рухсат этилишини, ва агар рухсат этилса, у ҳолда, қай тартибда бу тадбир амалга оширилишини аниқлаб олиш лозим. Агар сиз дарахтларни ноқонуний кесилишининг, улар билан муомала қилиш тартиблари бўзилиши ва бошқа ҳолатларнинг гувоҳи бўлиб қолсангиз, сиз Ягона портал орқали Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш [url=http://my.gov.uz/uz/service/89/37%20]Давлат қўмитасига  мурожаат қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар