Германияда топ клублар ўртасида норасмий Audi Cup турнири бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақа доирасида “Ливерпуль” жамоаси “Бавария” футболчиларига қарши баҳс олиб боришди.
Қизиқали ва голларга бой кечган беллашувда мерсисайдликлар майдон эгаларини “сочиб” ташлади. Садио Мане, Муҳаммад Салах ва Даниэль Старрижнинг голлари “Ливерпуль”га йирик ғалабани тақдим қилди.
Қуйида учрашув тафсилотлари ва видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Бавария (Германия) – Ливерпуль (Англия) 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 7 Мане, 0:2 – 34 Салах, 0:3 – 83 Старриж
Бавария – Ульрайх, Рафинья, Хуммельс, Мартинес, Алаба (Фридль, 79), Рибери, Алькантара (Саншеш, 21), Хамес (Коман, 62), Толиссо (Видаль, 74), Мюллер, Левандовски.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Матип (Клаван, 67), Морено, Александер-Арнолд (Фланаган, 79), Хендерсон (Старридж, 68; Соланке, 86), Коутиньо (Вудберн, 79), Фирмино (Кент, 67), Салоҳ (Груйич, 67), Жан (Вейналдум, 46), Мане (Лаллана, 46).
Огоҳлантиришлар: Саншеш (50), Видаль (88), Лаллана (88).






