1

​АБИТУРИЕНТЛАР ЎЗ ҲОҲИШИ БИЛАН ШПАРГАЛКАЛАРНИ ТОПШИРИШГА УНДАГАН НАРСА ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕРИШДИ

ЖАМИЯТ 02.08.2017, 11:52
​АБИТУРИЕНТЛАР ЎЗ ҲОҲИШИ БИЛАН ШПАРГАЛКАЛАРНИ ТОПШИРИШГА УНДАГАН НАРСА ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕРИШДИ

Интернет тармоқларда кеча бўлиб ўтган тест жараёнидан турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Ана шундай ҳолатлардан айримлари ЎзАда ҳам эълон қилинди.

Абитуриентлар тест синовларини топшириш учун бирин-кетин дастлабки назорат постларидан ўта бошлади. Она барибир она-да, боласини қийналмасин, дейди. У ўғлининг фуқаролик паспорти муқоваси орасига тарих фанидан муҳим саналар ва бошқа қисқа маълумотлар ёзилган “шпаргалка”ни жойлади. Фарзандини бундан хабардор ҳам қилди.

Йигит биринчи “довондан” яхши ўтди: ҳеч ким, ҳеч нарсани сезмагандай туюлди. Лекин у навбатдаги “босқич”да таваккал қилишни истамади. Чунки у бинога яқинлашган сари нафақат текширув кучайиб борар, балки ўзи учун тўғри хулоса чиқаришга чорловчи шиорлар кетма-кетлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатди... У назоратчиларга паспорти орасидан қоғозчани ўзи олиб берди. Ва енгил бўлиб, яхши кайфиятда имтиҳонга кириб кетди.

“Имтиҳон олинадиган аудиторияларга яқинлашишимиз билан турли огоҳлантириш ва чорловлар ёзилган баннерларни кўриб хотиржам бўлдик. Чунки бу чорловларга амал қилиб, имтиҳонга олиб кириш мумкин бўлмаган буюмларни кўпчилик ўзи чиқариб берди. Дастлаб, “Тест синовлари қатъий назорат остида бўлиб ўтади. Истисноларга йўл қўйилмайди”, деб ёзилган баннерга кўзим тушди. Бу огоҳлантириш павильонга яқинлашган сари қатъий, кескин тус олади. Масалан, “Телефон ва бошқа тақиқланган предметлар олиб киришга уринганлар тест синовларидан четлаштирилади”, “Ўз билимингизга ишонинг! Таваккал қилиб, нотўғри йўлдан бориб, яна бир йил умрингизни зое кетказманг!”. Энг охирги қизил чизиқ тортилган шартли чегарада ёнидаги баннерда “Охирги огоҳлантириш! Бу белгидан ўтгандан кейин тақиқланган предметларни олиб кирган абитуриентлар ҳеч қандай истисносиз тест синовларидан четлатилади!” деб ёзилган. Бу огоҳлантириш нотўғри хаёл билан тестга келган тенгдошларимни ўз вақтида, тўғри хулоса чиқаришга ундади, деб ўйлайман”, дейди ўз билимига ишонган абитуриентлардан бири.




Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1