1

“ЛОКОМОТИВ” ЎЗ САФИГА НИГЕРИЯЛИК ҲУЖУМЧИНИ ҚЎШИБ ОЛДИ

СПОРТ 02.08.2017, 15:58
Теглар: Футбол
“ЛОКОМОТИВ” ЎЗ САФИГА НИГЕРИЯЛИК ҲУЖУМЧИНИ ҚЎШИБ ОЛДИ

Олий Лига иккинчи даврасига муносиб ҳозирлик олиб бораётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби давралар оралиғида ўз сафини тўлдириш борасида ҳам кенг кўламли иш олиб бормоқда.

Айни пайтда “темирйўлчилар” сафида бир қатор футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Жумладан, жамоамиз билан биргаликда Минск шаҳрида ташкил этилган хориж йиғинида иштирок этган нигериялик ҳужумчи Олабиран Блессинг Муйива йиғин мобайнида бир қатор голлар киритиб, ўзидан ижобий таассурот қолдира олди.

Ҳаракатлари жамоамиз мураббийлар штабига маъқул келган 18 ёшли истеъдод эгаси бугун “Локомотив” билан шартнома имзолади ва “темирйўлчи”га айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Олабиран Блессинг Муйива жорий мавсумнинг илк даврасини Молдованинг “Саксан” клуби таркибида ўтказди. “Саксан” сафида 10 та учрашувда майдонга чиққан футболчи бир бор рақиблари дарвозасини ишғол этди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.

Бугун Олабиран Блессинг Муйива катта эҳтимол билан “Локомотив” таркибида дебют қилади.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1