12.11.2013 09:42
Ҳисоблагич ўрнатмаган шахслар иссиқлик ва сув таъминоти учун кўпроқ хақ тўлайдилар
Мазкур ҳужжат марказлаштирилган иссиқлик таъминотида манбаларни иқтисод қилиш ҳамда аҳолига иссиқликни узилишларсиз етказиш сифатини яхшилаш мақсадида тасдиқланди. Ҳужжатда таъкидланишича, Қорақалпоғистон республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан иссиқлик таъминоти ташкилотларининг фаолиятини самарали ташкиллаштириш бўйича аввал қабул қилинган чоралар, шунингдек “Ўзкоммунхизмат” ўзбек агентлигининг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги қабул қилинган меъёрий-хуқуқий ҳужжатлари ва методик қўлланмалари қониқарсиз деб топилган. Қарорда айтилишича, “Ўзбенефтьгаз” МХК, “Ўзбекэнерго” ДАК иссиқлик таъминловчи ташкилотлари ўртасидаги қарздорлик актлари солиштириб чиқилиши ташкил этилган. Шу муносабат билан Қарода иссиқлик таъминоти ташкилотларининг самарали фаолиятини кўтариш ва молиявий аҳволини яхшилаш борасида чора-тадбирлар мажмуаси тасдиқланган, деб хабар беради[url=http://norma.uz/]Norma.uz. Мазкур мажмуа иссиқлик таъминоти тизимини янгилаш ва модернизация қилиш, замонавий энерготежовчи технологияларни киритиш, ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимларини такомиллаштиришни ташкил этиш, шунингдек аҳоли ўртасида ҳисоб-китоб ускуналарини иқтисодий ва экологик аҳамиятини тушунтириш бўйича ишлар олиб бориш кўзда тутилган. Мазкур ҳужжатларни янгилаш бўйича 2014-2015 йилларда Дастур ишлаб чиқиш, унинг доирасида 34 та ҳужжат ишлаб чиқиш режалаштирилган. Ҳужжатда аҳоли ва юридик шахсларнинг иссиқлик ва сувтаъминоти соҳасида янги ҳисоб-китоб тизимини киритиш кўзда тутилган. Шундай қилиб 1 декабрдан эътиборан янги истеъмолчи (абонентлар)ни иссиқлик билан таъминлайдиган ускуналарни ҳисоблагичларини ўрнатмасдан туриб улаш таъқиқланади; Ҳисоблагич ўрнатмаган юридик шахслардан иссқилик энергияси учун ўрнатилган тарифнинг икки баробар кўпроқ қийматида тўлов олинади; Электрон ҳисоблагичи йўқ аҳолига кўрсатилаётган иссиқ ва совуқ сув тўловлари ўрнатилган тарифлардан 1,5 к юқори бўлган қийматда олинади; Ҳужжатга асосан кам таъминланган маҳаллалардан моддий ёрдам пуллари оладиган оилаларга мазкур электрон ҳисоблагичлар коммунал хизматни етказиб берувчи ташкилот ҳисобидан ўрнатиб бериш топширилган.





