Талабалик. Кенг аудитория. Орқа партада ёлғиз ўтириб, курсдошларимнинг чуғур-чуғурига қулоқ соламан. Бири эртанги уйга вазифа ташвишини ейди, бири курс ишини қандай ёзиш устида бош қотиради. Улар учун мана шулар муаммо. Менинг эса хаёлларим ҳам, ғамларим ҳам мутлақо бошқача. “Ҳозир болам нима қилаяпти экан?” Миямда тинмай шу савол айланади. Қорни очдими? Чириллаб йиғлаяптими? Онасини излаб талпиняптими? «Балки мириқиб ухлаб ётгандир», деб ўзимга тасалли бериб қўяман. Талабалигида турмушга чиқиб, болали бўлган аёл, дея тахмин қилаяпсизми? Қанийди шундай бўлса... Дарслар тугагач, уйга чопардиму, болагинамни тўйиб бағримга босардим. Ҳозир эса мурғак гўдагимни кўришдан ҳам маҳрумман…
Ўқишга кирганим хушхабарини айтиш учун қишлоққа борганимда, ҳамманинг боши кўкка етди. Айниқса, ота-онамнинг қувончи чексиз эди.
— Қизим талабалар уйида турмайди, ижарага уй қидириб ҳам овора бўлмаймиз, синглимникида яшайди, — деди ойим.
— Ҳа, шунда бизнинг ҳам кўнглимиз тинч бўлади. Хола она ўрнида, дейишади-ку, – ойимнинг фикрини маъқуллади дадам.
— Доктор, бизга ёрдам беринг. Нима қилиб бўлса ҳам йўқотинг бу болани, – деди.
— Ҳомила уч ойдан катта. Агар аборт қилсак, яна фарзандли бўлишига кафолат йўқ, – деди у жавобан.
— Яхшиликча кет, шунда ўзингга ҳам осон бўлади, — деди эшикни очган холам мени уйга киритмай.
— Илтимос, болани (“болам” дейишга уялдим, тўғрироғи қўрқдим) бир мартагина кўрай.
— Қанақа одамсизлар ўзи? Мен қийналиб боқаётган болани у хоҳлаганида келиб кўраверсин-а? Бунақада эртага яна эрим билан дон олишиб, туғиб беради. Тайёр боқадиган бор-ку!
— Холам пойтахтнинг кўп қаватли уйларидан бирида яшар, оиласи ҳам катта эмас, ўғли, келини ва бир ёшли невараси билан турарди. Бу ердан менга ҳам хона ажратилди, ўқишга қатнай бошладим. Холам бир ўғли билан бева қолгани учун мени ўз қизидек кўрар, келини ҳам доим очиқ чеҳра билан юрарди. Фақат ўғли менга бошиданоқ ёмон кўз билан қарайдиган бўлди. “Ўзгариб кетибсан, Гули, олдин бунақа чиройли қиз эмасдинг”, деб суқланиб қараганида гапини ҳазилга йўйиб индамай юравердим. Бора-бора унинг хушомадлари кўпайди. Бир куни уйда ҳеч ким йўқлигида билагимдан тутганида, қўрқиб кетиб, ўзимни кўчага отдим. Кўча бошида холамнинг ишдан келишини кутдим. Холамга ҳаммасини айтиб бермоқчи эдим, аммо ўзини кўрганимда “дўконга чиққандим”, деб қўя қолдим.
Бу чапани йигит тинчимни ўғирлади. Ҳар куни ўқишдан чиқишимни кутиб турар, уйланмаган йигитлардек севги изхор қиларди. Табиий, мен хотини, боласи бор эркак, унинг устига холаваччамнинг нағмаларига учмадим. Лекин менинг қайсарликларим унинг нафсини оловлантираётганини билмаган эканман. Бир куни холам ва келинойим тўйга кетганида хонамга бостириб кирди. Унга кучим етмади, афсус, ўзимни ҳимоя қилолмадим. Ўша мудҳиш воқеадан кейин бир ойча телбанамо бўлиб юрдим. Атрофимдагилар ҳайрон. Дардимни кимга ҳам айта олардим? Унинг илк нигоҳидан сўнг бу уйни тарк этишим керак эди, энди кеч, деб ич-этимни едим.
Холаваччам шундан кейин ҳам мени тинч қўймади. Энди у мени аввалгидек қўрқитмас, ширин сўзу эркалашлари хуш ёқарди. Бора-бора унинг жазманига айландим. Қандай қилиб бу аҳволга тушиб қолганимга ўзим ҳам ҳайронман. Кунларнинг бирида мазам қочиб, оёқда туролмай қолдим. Ўшанда онамнинг кўнгли сезганми, бизни кўришга келди. Касаллигимни билиб, тезда шифокорга олиб борди. У ерда эса... ҳомиладорлигим маълум бўлди. Онам шифокорнинг олдида эканимизга қарамай мени дўппослади. Сўнг юм-юм йиғлаб:
Рости, ўшанда менга кейинчалик фарзанд кўриш-кўрмасликнинг фарқи йўқ, шармандаликдан қутилсам бўлди эди. Қарорни онам қабул қилди. Шифокорнинг ҳузуридан гап-сўзсиз чиқиб кетдик. Онамга бўлган воқеаларни айтиб бердим. Холамникига келиб, жанжал кўтардик.
— Қизимни зўрлагани учун ўғлингни қаматаман, – деди онам синглисига.
— Енгилтак қизингнинг касрига биз қоламизми? Боласини олдирсин!
— Йўқ, туғади! Керак бўлса, ўғлинг қизимга уйланади.
— Хотини, боласи бўлиб туриб-а?
— Бўлмаса, қамоқда чиритаман!
Жанжал авжига минди. Икки томон бир-бирини айбларди. Охири, холам ечим топиб берди:
— Болани туғиб, бизга ташласин-да, кетсин! Фалокати ўзи билан даф бўлсин!
Икки кун ўтиб, холамнинг уйидан кетдим. Ойим бир хонали ижара уй топиб берди. Энди у ердан ўқишга қатнар, борган сари катталашаётган қорнимни сиқиб боғлаб, қават-қават кийимлар кийиб, яширардим. Вужудимдаги жоннинг қимирлашлари менда алланечук туйғуларни уйғотди. “Бу бола меники эмас, барибир уни ўзим боқмайман”, деб туғилаётган она меҳрини сўндиришга тиришдим. Ой куним етиб, болани дунёга келтирдим. Туғруқ аччиғини кўриб, шунча қийинчилик билан туққан боламнинг мендан тортиб олинишини ўйлаб, кўзимдан олов чиқиб кетди. Гўдакни ўзим парваришлолмаслигимдан бехабар доя аёл унга кўкрагимни тутди. Она сути билан меҳр тушиши ҳеч кимга сир эмас.
— Боламни ҳеч кимга бермайман, ўзим боқаман. Шарманда бўлсам бўларман, – дедим ҳолимдан хабар олгани келган онамга.
— Эсингни ебсан! Бу шармандаликни сен кўтара оларсан, лекин мен кўтаролмайман. Ўша гапим гап!
Ойим жахл билан хонани тарк этди. Туғруқхонадагилар билан гаплашиб, эртасигаёқ мени у ердан олиб чиқиб кетди. Бир парча эт ҳолидаги гўдакни “Ўғлинг пиширган ош” дея холамга топширди. Кейин билсам, келинойим эрининг қамалмаслиги, боласининг отасиз қолмаслиги ҳаққи ҳамма нарсага кўнибди. Эр-хотин боламни ўз номларига расмийлаштиришибди. Ҳатто, келинойим бир ёшдан ошган боласига қўшиб эмизишга ҳам рози бўлибди.
Болам оилали эканлиги мени хурсанд қилди. Аммо унинг юз-кўзлари хаёлимдан бир зум кетмас, соғинч ичимни кемирарди. Бардошим тугаб, шармандаликдан бошим ҳам бўлиб чиқиб кетган холамнинг хонадонига бордим. Ҳамма менга ҳазар билан қаради. Ҳатто шу ҳолга солган холаваччам ҳам. Бундан ортиқ муносабатни кутмагандим ҳам, остонадан киритганларига раҳмат. Ўғлим анча ўзгариб қолибди. Бирам ширинки. Кароватчасида мириқиб ухлаб ётибди.
Уйғонишини кутиб турдим. Бир оздан кейин овози эшитилганди, энди олдига бориб кўтаришга чоғланганимда, келинойим кириб келди.
— Ҳаром қўлингни болага теккизма! Худо билади, қаерлардан, нималар қилиб келяпсан!
Лом-мим деёлмадим. Нима ҳам дердим? Боламнинг таглигини алиштираётганини жимгина кузатиб турдим.
— Нима керак? Гапинг борми? — деди у зум ўтмай.
Индамай чиқиб кетдим. Ётоқхонамгача йиғлаб-йиғлаб келдим. Туни билан ухлолмадим. Боламни бир неча дақиқа кўриб, соғинчимнинг тафти босилмаганидан юрагим яна у томон интиларди. Шу зайлда ўн кунни аранг ўтказдим ва яна холамникига бордим.
Холам ичкарига кириб кетди. Эшикни ёпмаганидан уйга киритиш нияти борлигини билиб, севиндим. Ичкари хонадан келинининг овози эшитилди. Жахли чиқиб бақиряптими ёки мени эшитсин деяптими, билмадим.
Деворга суянганча жим қолдим. Боламни кўролмас эканман, деган умидсизлик бутун вужудимни қамраб олди. Эшикнинг тарақлаб ёпилганидан ўзимга келдим. Ҳаракатсиз туравердим. Қанча вақт ўтганини билмайман, боламнинг йиғиси эшитилди. Кўзларимдан ёш думалади. Бу боламнинг йиғисини бўлса-да эшитолганимдан қувонч ёшлари эди. Ҳамма оналар йиғлаётган боласини овутишга уринса, мен бу йиғи узоқроқ давом этишини истаб, қулоқ солиб турдим. Кўп ўтмай овоз тинди. Онаси эмизаётган бўлса керак-да. Ҳа, у боламнинг онаси, мен эмас!
Орқа партада гўё маъруза тинглаётгандек шулар ҳақида ўйлар эканман, бу ер ҳам менга ғаниматлиги, аудиторияда охирги марта ўтирганим ёдимга тушди. Дарсга киришимдан аввал деканатга чақиришган эди. Яширишга уринганим билан ҳомиладор бўлганим, никоҳсиз болани дунёга келтирганим ҳаммага аён бўлибди. Мени талабалар сафидан чиқаришди.
МУБИЙНА ёзиб олди






