Германиянинг Дортмунд шаҳрида жойлашган “Сигнал Идуна Парк” стадионида Германия Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Бавария” ўтган мавсум Германия кубогини қўлга киритган “Боруссия Дортмунд”га қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли тарзда кечган баҳснинг асосий ва қўшимча вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад мюнхенликларга кулиб боқди 6 марта Германия Суперкубогини қўлга киритди.
Боруссия Д – Бавария 2:2 (1:1)
Пенальтилар серияси – 4:5
Голлар: 1:0 – 12 Пулишич, 1:1 – 18 Левандовски, 2:1 – 71, пенальти Обамеянг, 2:2 – 88, автогол Бюрки.
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Загаду (Пасслак, 77), Пишчек, Бартра, Дауд (Роде, 46), Шахин, Дембеле, Кастро, Пулишич (Филипп, 90),Обамеянг.
Бавария – Ульрайх, Мартинес (Зюле, 60), Хуммельс, Рафинья, Толиссо (Саншеш, 84), Киммих, Видаль, Руди, Рибери, Мюллер (Коман, 67),Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (17), Загаду (53), Левандовски (69), Видаль (74), Роде (86), Пасслак (90).