1

"АРСЕНАЛ" АНГЛИЯ СУПЕРКУБОГИДА "ЧЕЛСИ"НИ ТАСЛИМ ҚИЛДИ (ВИДЕО)

СПОРТ 06.08.2017, 21:06
Теглар: Футбол
"АРСЕНАЛ" АНГЛИЯ СУПЕРКУБОГИДА "ЧЕЛСИ"НИ ТАСЛИМ ҚИЛДИ (ВИДЕО)

Англия Суперкубоги учун баҳсда «Арсенал» «Челси»ни мағлуб этди. Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди — 1:1, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида «канонирлар» омадли чиқди — 4:1.

Ўйиннинг 46-дақиқасида Виктор Мозес «Челси» Гари Кэхиллнинг пасидан кейин ҳисобни очганди. 80-дақиқада Педро Родригес Муҳаммад Эл-Неннининг оёғига ташлангач, тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. «Арсенал» жаримадан унумли фойдаланди — жамоанинг янги ҳимоячиси Сеад Колашинац Гранита Чака узатган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.

Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида, Тибо Куртуа ва Альваро Мората хато қилиши туфайли, «канонирлар» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Арсенал» эндиликда 15-марта Суперкубок ютиб олмоқда. «Челси» ҳисобида бу турнирдаги 4 ғалаба мавжуд. Энг кўп марта Суперкубокка эга чиққан жамоа «Манчестер Юнайтед» ҳисобланади — 21.

Арсенал – Челси 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0)

Голлар: 0:1 – 46 Мозес, 1:1 – 82 Колашинац.

Пенальтилар серияси - 4:1

Арсенал – Чех, Мертесакер (Колашинац, 32), Монреаль, Беллерин, Ҳолдинг, Эл-Ненни, Окслейд-Чемберлен, Чака, Ивоби (Уолкотт, 67), Уэлбек (Нелсон, 87), Ляказетт (Жиру, 66).

Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес, Виллиан (Мусонда, 82), Фабрегас, Педро, Канте, Алонсо (Рюдигер, 79), Батшуайи (Мората, 74).

Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (13), Беллерин (15), Алонсо (35), Виллиан (37).

Четлатиш: Педро (80).


Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1