1

​МЕКСИКАДА ОСМОНЎПАР БИНО ТОМИДАН 17 ЁШЛИ РОССИЯЛИК “ОДАМ ЎРГИМЧАК” ТУШИРИЛДИ (ВИДЕО)

ДУНЁ 07.08.2017, 09:30
​МЕКСИКАДА ОСМОНЎПАР БИНО ТОМИДАН 17 ЁШЛИ РОССИЯЛИК “ОДАМ ЎРГИМЧАК” ТУШИРИЛДИ (ВИДЕО)

Мексика пойтахтида осмонўпар бино томидан россиялик 17 ёшли “ўргимчак одам” туширилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

17 ёшли экстремалнинг на ҳимоя воситаси, на асбоб-ускунаси бўлган. Фақатгина икки киши унинг юқорига кўтарилишига ёрдам берган. У баландликка кўтарилгач, муаммо туғилди. Россиялик “ўргимчак одам”ни полиция ушлади.

Йгит бино томига кўтарилиш учун уч метрлик девордан ошиб ўтган.

У жамоатчилик хавфсизлигини таъминловчи вазирлик ходимлари томонидан вертолёт ёрдамида бино томидан туширилди.

Айни пайтда “ўргимчак одам” унинг мамлакатга қонуний равишда келганини текширувчи Миллий миграция институтида сақланмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1