1

​ИТАЛИЯДА ДОВУЛ ОҚИБАТИДА ОДАМЛАР ҚУРБОН БЎЛДИ

ДУНЁ 07.08.2017, 10:24
​ИТАЛИЯДА ДОВУЛ ОҚИБАТИДА ОДАМЛАР ҚУРБОН БЎЛДИ

Италиянинг шимолий туманларида рўй берган довул оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 2 киши бедарак йўқолди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Икки эркак устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлардан бири Бельгия фуқаросидир.Трентино вилоятида яна бир эркак чақмоқ уриши, Брешиа вилоятида яшовчи қиз эса тоғли сўқмоқда кучли сув оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар турли даражадаги тан жароҳати олишди. Гарда кўлида довул туфайли елканли яхта ағдарилиб, яхтада бўлган эркак бедарак йўқолди.

Италиянинг шимолий қисмида момоқалдироқ, довул билан бирга кучли ёғингарчилик кузатилди. Минглаб одамлар чироқсиз қолди. Аксарият йўлларни сув ювиб кетди. Воқеага гувоҳ бўлганлар ва сайёҳлар кўчки, бузилган йўллар акс этган кадрларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Маҳаллий ҳукумат тиклаш-таъмирлаш ишларига киришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1