Бошқирдистон раҳбари Рустэм Хамитов Угузево қишлоғида ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 9 кишидан иборат оила хотираси учун 7 августни мотам куни, деб эълон қилди, дея хабар берди Russian.rt.com нашри.
Бошқирдистоннинг Бир туманидаги Угузево қишлоғида хусусий уйнинг ёниши оқибатида 9 кишидан иборат оила аъзолари қурбон бўлди. Уларнинг беш нафари болалардир. 7 август куни мотам куни, деб эълон қилинди. Бугун Бошқирдистондаги барча дават муассасаларида байроқлар туширилади.
Шу билан бирга Рустэм Хамитов ҳалок бўлганларнинг яқинларига дафн маросимини ўтказишда ёрдам бериш ҳақида фармойишга имзо чекди.
Фожиа юз берган қишлоқдаги вояга етмаган болалар мавжуд бўлган уйларга ёнғиндан огоҳлантирувчи датчиклар ўрнатилди. Ёнғин бўлган жойда ҳудудий тергов бошқармаси иш олиб бормоқда.






