Бугун София Ротару 70 ёшга тўлганини нишонлайди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Россия президенти Владимир Путин София Ротаруни бағрикенг инсон ва эстраданинг ҳақиқий юлдузи деб атади. У София Ротарунинг туғилган кунига табрик телеграммасини юборди. София Ротару 1947 йилнинг 7 август куни Украинада дунёга келган. Хонанданинг репертуарида тўрт юздан ортиқ қўшиқ мавжуд, 30 та альбом чиқарган.






