1

БРИТАНИЯ ҚАҲВАХОНАЛАРИДАН БИРИДА АРВОҲ АЁЛНИНГ ҚИЧҚИРИҒИ ЭШИТИЛДИ (ВИДЕО)

ДУНЁ 08.08.2017, 11:10
БРИТАНИЯ ҚАҲВАХОНАЛАРИДАН БИРИДА АРВОҲ АЁЛНИНГ ҚИЧҚИРИҒИ ЭШИТИЛДИ (ВИДЕО)

33 ёшли ливерпуллик Шон Рейнольдс Катта Манчестер графлигидаги Олтрингерм шаҳридаги XIX асрга тегишли қаҳвахонада номаълум аёлнинг қичқириғини видеога олди, деб хабар қилди Vesti.ru нашри.

Шоннинг айтишича, бу қичқириқ бундан бир неча йиллар илгари нохақ қотилликда айбланиб, жазоланган маҳаллий аёлнинг арвоҳига тегишлидир.

Қуйидаги видеодан аёлнинг “Мен ҳеч қачон...” (“I never”) деган овозини эшитиш мумкин. Мазкур видео қадимий Old Market Tavern қаҳвахонасида суратга олинган.

Видеоролик муаллифи Шон Рейнольдс мазкур қаҳвахона ўзининг “мистик” обрўси билан ном қозонганлигини, шунинг учун бу ерга бир ўзи келишни истамаслигини маълум қилди. Бу ердаги ғалати воқеалар ҳақида одамлар орасида турли миш-мишлар юради, бундай воқеалар ҳақиқатан ҳам юз беришини қаҳвахона ходимлари ҳам тасдиқлайди.

Шон ва унинг рафиқаси Ребекка паранормал ҳодисаларни ўрганиш билан шуғулланади. Мазкур мавзуни чуқурроқ ўрганиш учун улар ҳатто фарзандлари билан бирга қабристонга кўчиб ўтишга ҳам қарор қилишган эди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1