1

​ФВВ ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ ЙТҲДА ЖАБРЛАНГАНЛАРНИНГ АҲВОЛИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ

ЖАМИЯТ 08.08.2017, 11:31
​ФВВ ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ ЙТҲДА ЖАБРЛАНГАНЛАРНИНГ АҲВОЛИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Аввал хабар берганимиздек, 2017 йилнинг 3 август куни Қирғизистон Республикасининг«Иссиққўл - Бишкек» автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида 6нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан 5 август куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий самолёти Тошкент шаҳридан учиб Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятининг Тамчи шаҳридан жабрланган фуқароларимизни пойтахтимизга олиб келди. Сўнгра жабрланганлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштрилди ҳамда улар компютер томографияси, рентген, УЗИ, лаборатория текширувларидан ўтказилиб, малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди.

Ҳозирги вақтда жабрланганларнинг аҳволи қуйидагича:

2006 й.т. Орлов Игор Сергеевич, опреция қилинган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.

2006 й.т. Орлова Вероника Сергеевна, малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.

1976 й.т. Орлова Елена Александровна малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.

1952 й.т. Объедкова Людмила Александровна, малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.

1969 й.т. Хан Жанна Михайловна, малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.

2004 й.т. Ли Яна Андреевна, малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва аҳволи яхши бўлганлиги учун уйига жавоб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1