1

​ХИТОЙЛИК САЙЁҲГА “166 ЙИЛЛИК” СОХТА ВИСКИ 9999 ШВЕЙЦАРИЯ ФРАНКИГА СОТИЛДИ

ДУНЁ 08.08.2017, 12:03
​ХИТОЙЛИК САЙЁҲГА “166 ЙИЛЛИК” СОХТА ВИСКИ 9999 ШВЕЙЦАРИЯ ФРАНКИГА СОТИЛДИ

166 йиллик виски деб алдаб сотилган сохта вискини татиб кўриш учун хитойлик сайёҳ 10 минг доллардан ортиқ пул тўлади, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Хитойлик, 27 ёшли сайёҳ йигит 1878 йилда тайёрланган дейилган, 200 миллилитрли Macallan вискиси учун 9999 швейцария франкини тўлади. Воқеа Швецариянинг Санкт-Мориц курорт шаҳридаги Waldhaus Hotel am See отелида рўй берди. Whiskyexperts.net портали ичимликнинг ҳақиқийлигидан шубҳаланди.

Отел менежери Сандро Бернасконинг маълум қилишича, у вискининг сохталигидан бехабар бўлган. Сандро Бернако ичимликни экспертизага топширишга рози бўлди ва бу ишни амалга ошириш учун Шотландиядан махсус мутахассис топди. У агар вискининг сохталиги тасдиқланса, мижозга виски учун сарфлаган пули қайтарилишини, вискини сотган сотувчи билан судлашишини билдирди.

Мазкур ҳодиса юз берган Davil's Place бари Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган. Барда 2,5 мингдан ортиқ виски турлари сотилади. “Спектр” ва “Скайфол” фильмларида Жеймс Бонднинг айнан Macallan вискисини истеъмол қилгани намойиш этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1