2017 йилнинг 4 август куни, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Яккасарой тумани ҳудудида ўтказилган “Қора Дори-2017” тадбири давомида, фуқаро Абдуллаева Дилафруз Юнусовна, ўзининг хонадонида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун бангихона сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ичида 0,05 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси қолдиқ ишлари бўлган 6 дона пластик идишлар расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда..
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун бангихона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.






