1

​ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРГАН БОШЛИҚЛАР

ДУНЁ 08.08.2017, 16:14
​ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРГАН БОШЛИҚЛАР

“Даромад муҳимми ёки ходимми:” – деган саволга аксар бошлиқлар ич-ичидан биринчисини маъқул кўрадилар. Лекин улар энг асосий сирдан бехабарлар: компаниянинг муваффақияти ходимларнинг бахту саодати билан чамбарчас боғлиқдир...

Яхшилик ерда қолмайди

Gravity Payments компаниясининг асосчиси Дэн Прайс ўз ходимларини яхши ишлаганлари учун муллажирингли бонус билан сийлашга қарор қилди. Ёш миллионер барча ходимларнинг маошини йилига 70 минг долларга кўтариш учун шахсий даромадини бўлишди.

Эзгулик бумеранги кўп куттирмади. Миннатдор ишчилар ярим йил давомида севимли бошлиқларига совға учун пул тўплашди ва айни қизғин иш кунида сюрприз қилишди. Дэн ўз миллионларидан воз кечиб, ҳамма қатори ойлик олишга қарор қилганида, анчадан бери орзу қилиб юрган электромобилини сотиб ололмасди, аммо бир қўллаб сочаркансан, икки қўллаб ўраркансан.

Сахий бошлиқ – узоқни кўра биладиган ота

Компания Hare Krishna Exports — бу Ҳиндистондаги юзлаб ходимларга эга улкан корпорациядир. 2016 йилнинг апрел ойида корпорация бошлиғи Савжи Дхолакия энг меҳнаткаш ходимларига 1260 та автомобиль ва 400 та квартира совға қилди.

Энг қизиғи, корпорация бошлиғи йигирма бир ёшли ўғлини мамлакатнинг жанубидаги шаҳарчага тажриба орттириш учун ҳар эҳтимолга қарши қўлига бор-йўғи етти минг рупий (108 доллар) бериб жўнатди.

Қилинган меҳнат – беминнат овқат

Фейсбук яратувчилари асос солган Asana фирмасида мазали ва фойдали таом нафақат ходимларнинг иш унумига таъсир қилади, балки уларни озгина бўлса-да, бахтиёр этади, деб ҳисобланади.

Буни амалга ошириш учун компания олий тоифали ошпазларни ёллашди. Ошпазлар ҳар куни бир-биридан тотли таомлар тайёрлашади, идорада-ку сира шоколаднинг кети узилмайди. Ахир, бутамасанг – мева оз, тарасанг – ерсан қишу ёз.

Ҳалол меҳнат – яхши одат, берур сенга саодат

Вероника Солис бир неча йиллар мобайнида тиришқоқ меҳнати ва ўз ишига масъулиятли ёндошуви билан бошлиғи Алекс Риосга унинг ресторани учун энг яхши ошпаз эканини исботлаб келди.

Бир вақтлар саратон касаллигини енгган ошпаз аёл бошлиғини ҳеч қачон чекинмаслик ва фақат олға интилиш учун руҳлантирди. Лекин бир куни Вероника бошлиғига қўнғироқ қилиб, кўзёш қилганча ўрнига бошқа ишчи олишини сўради, негаки транспорт муаммоси туфайли ишга вақтида етиб боролмаётгани учун бошлиғига панд бераётганини тушунибди.

Аёлни ишдан бўшатиб юбориш ўрнига Алекс Риос муаммони Вероникага янги автомобиль сотиб олиб бериб ҳал қилиб қўя қолди. “Одамларга ҳар куни ҳам бундай совға беролмаймиз, бироқ имкон борида нега шундай йўл тутмаслигимиз керак экан?”, – дейди Алекс Риос.

Аdme.ru нашри.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1