1

ХИТОЙЛИК АЁЛ КРЕДИТНИ ТЎЛАМАСЛИК УЧУН ЮЗИНИ ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ ҚИЛДИРДИ

ДУНЁ 09.08.2017, 10:56
ХИТОЙЛИК АЁЛ КРЕДИТНИ ТЎЛАМАСЛИК УЧУН ЮЗИНИ ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ ҚИЛДИРДИ

Хитойнинг Хубэй провинциясида яшовчи аёл 25 миллион юан (3,7 миллион доллар) кредитни тўламаслик учун юзини пластик операция қилдирди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Суд қароридан кейин Хубэй провинциясининг Ухань шаҳрида яшовчи 59 ёшли Чжу Нацзюань юзини пластик операция қилдириб, номаълум томонга қочиб кетган.

Нашрнинг хабар беришича, аёл июль ойида бошқа бировнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан мамлакатнинг жанубий қисмида жойлашган Шэньчжень шаҳрига борувчи поездга чипта олаётганда қўлга олинган. Уни қўлга олиш учун воқеа жойига етиб келган полициячилар аёлнинг ҳозирги ҳолати илгари тушган фотосуратларидаги қиёфасига умуман ўхшамаслигидан ҳайратга тушган. Уларнинг сўзларига қараганда, 59 ёшли аёл 30 ёшли жувонга айланган.

Сўнгги пайтларда Ухань шаҳар ҳокимияти кредитни тўлашдан бўйин товлаётган одамларга қарши жиддий кураш олиб бормоқда. Жорий йилнинг олти ойи мобайнида қарзини тўлашни хоҳламаган 186 киши қўлга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1