1

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА “ФОҲИШАЛИК” БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ОПА-СИНГИЛЛАР УШЛАНДИ

ЖАМИЯТ 09.08.2017, 11:11
ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА  “ФОҲИШАЛИК” БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ОПА-СИНГИЛЛАР УШЛАНДИ

Жорий йилнинг 7 август куни Қашқадарё вилояти Шахрисабз туман ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш” тадбирида профилактика инспекторлари томонидан “фоҳишалик” билан шуғулланаётган опа-сингиллар ушланди.

Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Шахрисабз тумани Чоршанбе қишлоғида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро Р.З. ҳамда Қорапойча қишлоғида яшовчи 1975 йилда туғилган Р.М.лар Шаҳрисабз тумани Янгиҳаёт қишлоғида яшовчи фуқаролар Р.Ж. ва Ш.А.лар билан 30.000 (ўттиз минг) сўмдан пул эвазига жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланди.

Фуқаролар Р.З. ва Р.М.ларга нисбатан МЖтКнинг 190-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судига юборилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1