1

​ЁНҒИНДА БУТУНЛАЙ ЁНИБ КЕТГАН МОДЕЛЬ — ТУРИЯ ПИТТ ЯҚИНДА ОНА БЎЛАДИ

ДУНЁ 09.08.2017, 14:31
​ЁНҒИНДА БУТУНЛАЙ ЁНИБ КЕТГАН МОДЕЛЬ — ТУРИЯ ПИТТ ЯҚИНДА ОНА БЎЛАДИ

Турия Питт австралиялик модель бўлиб, унинг ҳаёти иккига — даҳшатли ёнғингача ва даҳшатли ёнғиндан кейинга бўлинади, деб хабар берди Cosmo.ru нашри.

Қиз 2011 йилда Racing The Planet марафонида иштирок этганида кучли ёнғин кўтарилган эди.. Турия ва марафоннинг бир неча иштирокчилари ёнғин марказида қолиб кетган эди. Турия тирик қолганига қарамай, танасининг 70 фоизи куйиб кетди.

Қиз ўнлаб тери кўчириш операцияларини бошдан ўтказди, оёққа туришига эса икки йил вақт керак бўлди. Турия ўнг қўлидаги барча бармоқларидан, чап қўлидаги икки бармоғидан айрилди. У нафақат кучли оғриқдан, балки бошига тушган фалокатдан депрессияга тушиб қолди. Шунда унга мактабда бирга ўқиган дўсти Майкл Хоскин ёрдам берди. Майкл қизнинг ёнида бўлиш учун ҳатто ишидан ҳам воз кечди.

Орадан 6 йил ўтгач, қизнинг ҳаёти изга тушди. Турия севган инсони – Майкл Хоскинга турмушга чиқди, яқинда у она бўлади. Бу ҳақда Турия Instagram ижтимоий тармоғида маълум қилди.

2014 йилнинг июнь ойида моделнинг сурати The Australian Women’s Weekly журнали муқовасида чоп этилди. Питт бир неча маротаба маҳаллий телешоуларда иштирок этди, у ҳақда ҳужжатли фильм суратга олинди. Қизнинг ўзи даҳшатли воқеадан кейинги ҳаёти ҳақида Everything to Live For номли китоб ёзди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1