1

​ТУЗАТИШ: КВОТА ДОИРАСИДА БОШҚА РАҚОБАТЧИСИ БЎЛМАСА ҲАМ, 68 БАЛЛДАН КАМ НАТИЖАГА ЭГА БЎЛГАН АБИТУРИЕНТ ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ

ЖАМИЯТ 10.08.2017, 15:10
​ТУЗАТИШ: КВОТА ДОИРАСИДА БОШҚА РАҚОБАТЧИСИ БЎЛМАСА ҲАМ, 68 БАЛЛДАН КАМ НАТИЖАГА ЭГА БЎЛГАН АБИТУРИЕНТ ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ

Аввалроқ «Xushnudbek.uz» ва Хушнуд Худойбердиевнинг Facebook’даги саҳифасига таяниб, 1 август имтиҳонларида қайд этган натижасидан қатъи назар 49 нафар абитуриент давлат гранти, 15 нафари эса тўлов контракти асосида ўқишга қабул қилингани ҳақидахабар берилган эди.

Хушнуд Худойбердиев бу хабарларга аниқлик киритди. Давлат тест марказининг вакилига таяниб, маълум қилишича, 68 баллдан (максимал баллнинг 30 фоизи) кам тўплаган абитуриентлар квота доирасида бошқа рақобатчиси бўлмаса ҳам, талабаликка қабул қилинмайди.

Аввал, яъни тестдаги жавоб вариантлари 5 та бўлган пайтда минимум балл 56 қилиб белгиланган, кейинчалик 4 та вариантли тест тизимига ўтилгач, ушбу чизиқ 68 балл қилиб белгиланган.

«Бундай қоида биронта раҳбарий Низомларда белгиланмаган. Бироқ ҳар йили Давлат комиссиясининг баённомаси билан шундай минимум чизиқ тасдиқланар экан.

Энг қизиқ жойи, Давлат комиссиясининг қарорлари хизмат доирасида фойдаланиш учун чиқарилади ва ҳеч қаерда эълон қилинмайди. Шу сабабли ҳам қуйидаги мақолада «неча балл олишидан қатъи назар» деб адашган эканман. Бунинг учун узр сўрайман», — деган ҳуқуқшунос ўз саҳифасида қолдирган постида.

Бундан келиб чиқадики, аввалги хабарда санаб ўтилган 64 нафар абитуриент талаба бўлганлигига ишонч ҳосил қилиши учун имтиҳон жавобларини кутишга тўғри келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1