1

20 ЁШЛИ ҚИЗНИ ЭСЛАТУВЧИ ИТАЛИЯЛИК АЁЛ АСЛИДА НЕЧА ЁШДА?

ДУНЁ 10.08.2017, 16:46
20 ЁШЛИ ҚИЗНИ ЭСЛАТУВЧИ ИТАЛИЯЛИК АЁЛ АСЛИДА НЕЧА ЁШДА?

58 ёшли италиялик Памела Прати(Pamela Prati) Instagram ижтимоий тармоғининг янги юлдузига айланди, деб хабар берди Cosmo.ru нашри.

Суратларни томоша қилган одам Памела Пратини 20 ёшли қиз, деб ўйлайди. У ёшлигида машҳур инсонга айланиб, шоу-бизнесда фаолият юритишни орзу қиларди. Памела ўзини хонандаликда, телебошловчиликда ва моделликда синаб кўрганига қарамай, ўзи кутган машҳурликка эриша олмади. Аммо у 50 ёшга тўлгач, бирдан машҳур инсонга айланди. Айни пайтда унинг Instagram саҳифасида 130 минг нафар кузатувчи мавжуд, уларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Памела матбуот ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ўзига нисбатан қизиқишидан ҳайратга тушди.

Памела журналистлар билан бўлган учрашувда ҳеч қачон пластик операцияни бошдан кечирмаганлигини маълум қилди. Аёлнинг айтишича, у соғлом турмуш тарзига риоя қилади, спорт билан шуғулланади, нафақат юз терисини, балки тана терисини ҳам парвариш қилади. Памелла ҳамон қуёш ваннасидан воз кеча олмаётганлигини “энг катта айбим”, деб атади. Қуёш ваннаси туфайли унинг териси буғдой рангга кирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1