1

​АНЖЕЛИНА ЖОЛИ ВА БРЭД ПИТТ МУНОСАБАТЛАРИНИ ТИКЛАШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

ДУНЁ 11.08.2017, 12:04
​АНЖЕЛИНА ЖОЛИ ВА БРЭД ПИТТ МУНОСАБАТЛАРИНИ ТИКЛАШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Анжелина Жоли ва Бред Питт бундан бир йил илгари ажрашган эди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Бугунга келиб, актриса қарори тўғрилигига шубҳаланди. Турмуш ўртоғининг яхши томонга ўзгаришга ҳаракат қилгани унга қаттиқ таъсир қилди.

Бир неча ойлар мобайнида эр-хотин ажрим бўйича бирор ишни амалга оширмади. Уларнинг атрофидаги яқинлари ҳам Анжелина ва Брэднинг ажрашмаслигига ишонч ҳосил қилмоқда. Бу ҳақда расман эълон қилинганда, мазкур хабардан ҳеч ким ҳайратга тушмайди, деб маълумот берди манба.

2016 йилнинг сетябрь ойида Анжелина Жоли Брэд Питтдан ажрашиш учун судга ариза берган эди. Шундан кейин Брэд алкоголизм касаллигидан даволаниб, таниб бўлмас даражада озди. Ўтган ойнинг охирида актриса Vanity Fair журналига Брэд билан ажрашгандан кейин кучли асабийлашиш оқибатида соғлигида жиддий ўзгаришлар бўлгани ҳақида маълумот берган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1