1

​ПОЙТАХТДА ҚУРУВЧИЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

ЖАМИЯТ 11.08.2017, 12:08
​ПОЙТАХТДА ҚУРУВЧИЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни”, деб эълон қилинди. Шу муносабат билан пойтахтимизда тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирга уста бинокорлар, меъмор ва лойиҳачилар, пудратчи ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, соҳа илғорлари таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ўқиб эшиттирди.

Соҳа фидойиларининг тинимсиз меҳнати ва изланишлари самарасида сўнгги йилларда пойтахтимизда қад ростлаган “Бунёдкор” стадиони, “Хаятт Риженси” меҳмонхонаси, Инҳа университети филиали, “Минор” масжиди, Фарғона шаҳридаги санъат саройи ва футбол стадиони, Жиззах шаҳридаги стадион ва универсал спорт комплекси, Урганч шаҳридаги универсал спорт комплекси ва Навоий давлат кончилик институти бино-иншоотлари бугун нафақат қурувчи-бунёдкорларимиз, балки ҳар бир юртдошимизда фахр ва ғурур ҳиссини уйғотаётгани айни ҳақиқат.

Тадбирда Президентимизнинг шу йил 10 августдаги “Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, бир гуруҳ соҳа вакиллари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Байрамда таниқли санъаткорлар ижросида концерт намойиш этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1