АсосийDunyo

​ХИТОЙДА АВТОФАЛОКАТ ОҚИБАТИДА 36 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

'​ХИТОЙДА АВТОФАЛОКАТ ОҚИБАТИДА 36 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ'ning rasmi

Хитойнинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Шэньси шаҳрида автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда 36 киши ҳалок бўлди, 13 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилди. Автобус 10 август куни Чэнду шаҳридан Лоян шаҳри томон йўл олган. Пекин — Куньмин тез юрар трассасидаги тоннелга кираётганда автобус номаълум сабабларга кўра деворга бориб урилган.

Автобус 51 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, унда 49 киши бўлган. Тергов ишлари бошланиб, автофалокат сабаблари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар