АсосийDunyo

​ОСТОНАДА УЧИНЧИ ҚАВАТ ДЕРАЗАСИДАН ОСИЛИБ ҚОЛГАН ҚИЗЧА ҚУТҚАРИЛДИ

'​ОСТОНАДА УЧИНЧИ ҚАВАТ ДЕРАЗАСИДАН ОСИЛИБ ҚОЛГАН ҚИЗЧА ҚУТҚАРИЛДИ'ning rasmi

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида учинчи қават деразасидан осилиб қолган қизча соғ-омон қутқарилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Деразадан осилиб, йиғлаб ўтирган қизчани йўлдан ўтиб кетаётган юк машинаси ҳайдовчиси кўрди. Эркак машинани уй олдида тўхтатиб, икки йўловчи билан бирга машина кузови устига, йўловчилардан бири эса ҳайдовчининг елкасига чиқди.

Улар шу тариқа қизчани пастга тушириб, онасининг қўлига топширишди. Маълум бўлишича, аёл қизчани олти ёшли ўғли билан қолдириб, бир неча дақиқага кўчага чиққан.

    Бошқа янгиликлар