1

​АНДИЖОНДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

ЖАМИЯТ 12.08.2017, 18:13
​АНДИЖОНДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Андижон вилоятида эҳтиёжманд оилалар, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга Президент совғаси – янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

Пахтаобод тумани Сойбўйи маҳалласида яшовчи Муносибхон Холдинова кўзи ожиз, I гуруҳ ногирони.

Турмуш ўртоғи Қобилжон Холдинов ҳам руҳий хаста. Бир уйда 11 жон истиқомат қилади. Бугун унга Президентимиз номидан Маърифат маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйлардан икки хонали квартиранинг калити топширилди.


– Ёшим олтмишдан ошди, – дейди Муносибхон опа. – Ҳаётимда бугунгидай қувонганимни очиғи, эcлолмайман. Болаларимнинг қувончи меникидан ортиқ. Мен каби кўзи ожиз инсонга, оиламга кўрсатилган ғамхўрликдан яшашга бўлган умидим, давлатга ишончим минг чандон ортди. Дунёда яхши инсонлар кўплигига яна бир бор амин бўлдим. Агар шу эътибор бўлмаса, бизда бундай замонавий уй-жой қилишга имкон қаёқда эди, дейсиз. Юртимиз тинч, кўнглимиз хотиржам. Шунинг ўзи энг катта бахт аслида. Илоҳим, тинчлигимизга, аҳиллигимизга кўз тегмасин, юртпарвар давлатимиз раҳбари омон бўлсин!

Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами арафасида имконияти чекланган юртдошларимизнинг бир гуруҳига барча қулайликларга эга замонавий уйлар совға қилингани улар учун ҳақиқий туҳфа бўлди.

Шу куни Булоқбоши туманида яшовчи Иродахон Ҳамдамова, пахтаободлик Адолатхон Абдураҳмонова, марҳаматлик Шаҳноза Адҳамова, шаҳрихонлик Озодбек Худойбердиев, улуғнорлик Гулнора Ҳамдамова, қўрғонтепалик Наргиза Қурбонова, Ҳусан Содиқовларга ҳам Президентимиз совғаси – янги уйлар калити топширилди.

Мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар ёшу кекса барчани юртимизда рўй бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар, бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларида янада фаол иштирок этишга ундамоқда, одамларда бугунидан шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғуларини мустаҳкамламоқда.

Тадбирларда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1