АсосийDunyo

​ТРИПОЛИДА ЛИВИЯНИНГ СОБИҚ БОШ ВАЗИРИ ЎҒИРЛАНДИ

'​ТРИПОЛИДА ЛИВИЯНИНГ СОБИҚ БОШ ВАЗИРИ ЎҒИРЛАНДИ'ning rasmi

Ливияда бир гуруҳ қуролланган шахслар меҳмонхонага бостириб кириб, мамлакатнинг собиқ бош вазири Али Зейданни ўғирлаб кетди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Al Arabiya телеканали берган маълумотга кўра, сиёсатчини мамлакат пойтахтида фаолият юритувчи “Триполи инқилобчилари бригадаси” номли қуролли гуруҳ ўғирлаб кетган.

2012-2014 йилларда Ливия бош вазири лавозимида хизмат қилган Али Зейдан бундан бир неча йиллар муқаддам — 2013 йилнинг октябрь ойида бошқа бир қуролланган гуруҳ томонидан гаровга олинган эди. Ўшанда ўғирланган сиёсатчи бир неча соатдан кейин озод қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар