Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон янги истеъдодни кашф қилди ва тақдирлади. Сардор Раҳимхон Instagram`да "Отажон" қушигини энг зўр ижро қилганлар ўртасида эстафета эълон қилган эди.
Хонанда куни кеча ушбу эстафета ғолиби бўлган Дилноза исмли янги истеъдодни тақдирлади. Ёш иқтидорларни элга танитаётган ва қўллаб-қувватлаётган хонанданинг бу иши мухлислар томонидан жуда кўп мақтовларга ва миннатдорчиликларга сабаб бўлди.