1

МОСКВА ВИЛОЯТИДА КУЧЛИ МОМОҚАЛДИРОҚ ЭЛЕКТР СИМИНИ УЗИШИ ТУФАЙЛИ 2 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

ДУНЁ 15.08.2017, 11:09
МОСКВА ВИЛОЯТИДА КУЧЛИ МОМОҚАЛДИРОҚ ЭЛЕКТР СИМИНИ УЗИШИ ТУФАЙЛИ 2 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Москва вилоятининг Балашиха туманида кучли момоқалдироқ туфайли узилган электр симининг токидан бир аёл ва бир эркак ҳалок бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Душанба куни, маҳаллий вақт билан 21.45 да Балашиха туман полицияси навбатчилик қисмига Салтиково микрорайонида содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар берилган. Полиция ходимлари ток уриши оқибатида бир аёл ва 1978 йилда туғилган эркакнинг ҳалок бўлганлигини аниқлади. Ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда.

Воқеа жойида айни пайтда терговчилар, фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб, ҳодисага ойдинлик киритилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1