1

ЕРГА ҲАЖМИ УЙ БИЛАН ТЕНГ БЎЛГАН АСТЕРОИД ЯҚИНЛАШМОҚДА

ДУНЁ 16.08.2017, 10:09
ЕРГА ҲАЖМИ УЙ БИЛАН ТЕНГ БЎЛГАН АСТЕРОИД ЯҚИНЛАШМОҚДА

Европа космик агентлиги (ЕКА) диаметри 15-30 метр бўлган астероид яқинлашаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

ЕКА берган маълумотга кўра, 12 октябрь куни астероид Ерга жуда яқин жойдан — атиги 44 минг километр узоқликдан учиб ўтади. Астероиднинг ҳажми уйнинг ҳажми билан тенгдир. Бундай ҳажмдаги астероидни 2013 йилда Челябинскка тушган астероидга тенглаштириш мумкин.

“Бу жуда яқин масофа”, деди Европа космик парвозлар бошқармаси маркази директори Рольф Денсинг. Шу билан бирга астероиднинг ҳозир турган жойи билан Ер ўртасидаги масофа хавфсизлигини таъкидлади. Астрономлар айни пайтда кўриниб турганлиги учун коинот жисмининг таркибий қисмини батафсил ўрганишга киришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1