1

​ОЛИМЛАР ЁМОН ТУШ КЎРИШ ВА БОСИНҚИРАШ САБАБЛАРИНИ АНИҚЛАДИ

ДУНЁ 16.08.2017, 12:20
​ОЛИМЛАР ЁМОН ТУШ КЎРИШ ВА БОСИНҚИРАШ САБАБЛАРИНИ АНИҚЛАДИ

Олимлар ёмон туш кўриш ва босинқираш сабабларини аниқлашди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Улар бу ҳақда одамларни огоҳ этишга қарор қилишди. Британиялик олимлар оммавий равишда кузатув ўтказиб, аҳолининг қўрқинчли туш кўриш сабабларини аниқлашди. Тадқиқот жараёнида мазкур муаммони ўрганган олимлар 800 га яқин кузатув ва сўровномалар ўтказишди.

Тадқиқотда иштирок этишга рози бўлган одамлардан махсус анкеталарни тўлдириш талаб этилди. Иштирокчилар ҳар бир ҳужжатда бир кунда неча соат ухлаши, уйқу тартиби ва босинқираш содир бўлиш жараёни ҳақида маълумот берди. Яқинда қўрқинчли туш кўрган ва стрессга учраган одамларга катта эътибор қаратилди.

Сўровнома таҳлилидан кейин сутка давомида 9 соатдан кўпроқ ухлаган одамлар тез-тез босинқираб, қўрқинчли туш кўрганлиги маълум бўлди. Олимлар қўрқинчли туш кўриш хавотир билан боғлиқлигини таъкидлашди. Шуларни ҳисобга олиб, олимлар одамларга 9 соатдан ортиқ ухламасликни, вақтида ухлаб, вақтида туришни маслаҳат беришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1