АсосийShou-biznes

​ПОП-МУСИҚА ҚИРОЛИЧАСИ МАДОННА БУГУН ТУҒИЛГАН КУНИНИ НИШОНЛАМОҚДА

'​ПОП-МУСИҚА ҚИРОЛИЧАСИ МАДОННА БУГУН ТУҒИЛГАН КУНИНИ НИШОНЛАМОҚДА'ning rasmi

Америкалик машҳур поп-хонанда, актриса, қўшиқлар муаллифи ва продюсер Мадонна бугун 59 ёшга кирди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

У мазкур йўналишда машҳурликка эришган илк мусиқачи аёлдир. Хонанданинг тўлиқ исми-шарифи — Мадонна Луиза Вероника Чикконедир. У 90 йилларда кинода турли образларни яратди. Мадонна машҳур — “Тўрт хона”, “Эвита”, “Ҳақиқий дўст” каби фильмларда турли образларда намоён бўлган. Шу билан бирга актриса “Жеймс Бонд” сериалида қиличбозлик бўйича мураббий ролини ўйнаган. Мадонна ўзини режиссёрликда ҳам синаб кўрган.

Мадонна икки маротаба турмушга чиққан, у илк маротаба актёр ва режиссёр Шон Пеннга, иккинчи марта эса Гай Ричига турмушга чиққан. Хонанданинг тўрт фарзанди бор, уларнинг икки нафари асранди болалардир.

Танқидчилар хонандани жанжалкашликда, ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилмасликда айблаганларига қарамай, бу Мадоннанинг мухлислари сонининг камайишига таъсир қилолмади. Мадоннанинг мухлислари унинг концертига боришни, ижтимоий тармоқлар орқали ҳаётини кузатишни бир нафасга бўлса-да, тўхтатмайди. Facebook саҳифасининг ўзида хонанданинг 18 миллиондан ортиқ кузатувчиси мавжуд.


    Бошқа янгиликлар