1

​РОД-АЙЛЕНД ДЕНГИЗИДАН САККИЗТА МЕТАЛЛ “ОЁҚЛИ” СИРЛИ ЖИСМ ТОПИЛДИ (ВИДЕО)

ДУНЁ 16.08.2017, 15:39
​РОД-АЙЛЕНД ДЕНГИЗИДАН САККИЗТА МЕТАЛЛ “ОЁҚЛИ” СИРЛИ ЖИСМ ТОПИЛДИ (ВИДЕО)

Американинг Род-Айленд штатидаги Вестерли шаҳри аҳолиси денгиз қирғоғидан уч метр нарида жойлашган, бетон билан қопланган, саккизта металл “оёқли” сирли жисмдан ҳайратга тушди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Маҳаллий қурилиш компанияси ходимлари ғалати “робот”ни жойидан силжитишга ҳаракат қилиб кўришди. Аммо мазкур жисм оғир бўлганлигидан уни қимирлатишнинг иложи бўлмади.

Пляжга ташриф буюрган одамлар мазкур топилмадан ҳайратга тушди. Уларнинг айтишича, ўтган йили бу ерда ҳеч нима бўлмаган. Пляж хавфсизлигига жавобгар бўлган Питер Брокманнинг маълумот беришича, Род-Айленд Университети океанографларининг фикрига кўра, бу ғалати қурилма ҳарбийларнинг денгиз тўлқинини ва кеманинг сувга ботиб туриш даражасини кузатувчи махсус асбобнинг бир қисмидир.

Ҳозирча ғалати “робот” ҳақида бошқа тахмин илгари сурилмади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1