1

ЭЛВИС ПРЕСЛИНИНГ ҚАБРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ УЧУН 29 ДОЛЛАР ҲАҚ БЕЛГИЛАНДИ

ДУНЁ 16.08.2017, 16:05
ЭЛВИС ПРЕСЛИНИНГ ҚАБРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ УЧУН 29 ДОЛЛАР ҲАҚ БЕЛГИЛАНДИ

Бундан 40 йил илгари оламдан ўтган “рок-н-ролл қироли” Элвис Преслини хотирлаб, унинг Мемфисдаги қабрини зиёрат қилиш учун 29 доллар ҳақ белгиланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Хонанданинг қабрини йилига 500 минг киши зиёрат қилади. Бугун 16 август, хонанданинг вафот этган куни муносабати билан Мемфисга 50 минг нафар меҳмон келиши кутилмоқда.

15 август тунидан бошлаб, меҳмонлар хонанда дафн этилган қабристонга қўлларида шам билан ташриф буюришди. Тадбир бошланишидант илгари хонанданинг собиқ рафиқаси Присцилла Пресли ва қизи Лайза Мариялар нутқ сўзлашди.

Қабристонга ташриф буюрган мухлисларнинг аксарият қисми севимли мусиқачини хотирлаш учун ҳақ тўланишидан норози бўлишди. “Бундай ҳолатдан кейин Мемфисга иккинчи маротаба келмайман. Буни Эвис Преслининг мухлислари эмас, тадбиркорлар ўйлаб топган. Бу бизнес, корпорация ҳамма нарсадан фойда кўзлайди”, деди журналистларга Элвис Преслининг мухлиси бўлган иллинойслик Фред Шварц.

“Рок-н рол қироли”, деб аталган Элвис Пресли 1977 йилнинг 16 август куни, 42 ёшда вафот этган. Унинг ўлимига кўп миқдорда дори қабул қилиш сабаб бўлган. Аммо хонанданинг мухлислари унинг ўлмаганлигини, шоу-бизнесдан кетиб, хотиржам ҳаёт кечириш учун ёлғонни ўлим саҳнасини ўйлаб топганлигини айтишади. Ҳалигача мухлислари уни ер шарининг турли нуқталарида кўрганликлари ҳақидаги миш-мишларни тарқатишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1