1

ИСПАНИЯДА БИР КУНДА ИККИТА ТЕРАКТ СОДИР БЎЛДИ (ВИДЕО)

ДУНЁ 18.08.2017, 09:12
ИСПАНИЯДА БИР КУНДА ИККИТА ТЕРАКТ СОДИР БЎЛДИ (ВИДЕО)

Испанияда бир кунда иккита теракт содир бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Барселонада кўчада кетаётган пиёдаларни фургон машинаси босиб кетди, оқибатда 13 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам жароҳатланди. Орадан бироз ўтиб, айнан шу воқеа Каталониянинг Камбрилсь шаҳрида такрорланди. Бу ерда теракт оқибатида етти киши тан жароҳати олди.
Барселонада содир бўлган терактда фургон ҳайдовчиси кўпроқ одам босиш учун автомашинани илонизи қилиб ҳайдаган. Автомашина ҳайдовчиси қочиб кетган, унинг қуроли бўлмаган. Айни пайтда у полиция томонидан қидирилмоқда. Камбрильс шаҳридаги терактдан кейин тўрт нафар террорчи полиция томонидан қўлга олинди. Бир нафар террорчи ва полиция ходими яраланди
.

Бугун Барселонадаги теракт қурбонлари хотираси учун Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1