1

​МАРСДА СИРЛИ СУВ ОМБОРИ АНИҚЛАНДИ

ДУНЁ 18.08.2017, 10:18
​МАРСДА СИРЛИ СУВ ОМБОРИ АНИҚЛАНДИ

АҚШнинг Жон Хопкинс номли университети олимлари Марснинг юза қисмида, экватор яқинида муз кўринишидаги кўп миқдорда сув борлигини аниқлади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Олимлар Марснинг юза қисмини Mars Odyssey аппарати орқали қайта текшириб, шундай хулосага келишди. Аммо Қизил сайёра иқлими ҳисобга олинадиган бўлса, у ерда сув бўлмаслиги керак эди.

Янги статистик метод ёрдамида сайёранинг бошқа ҳудудларида ҳам муз борлиги аниқланди. Олимларнинг фикрича, бундан бир неча миллион йил илгари Марснинг қия бурчаги ўзгариши оқибатида экваторга муз тўпланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1