1

ҚИРҒИЗИСТОН МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ФУҚАРОЛАРНИ МАМЛАКАТДА ЮЗ БЕРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ТЕРАКТДАН ОГОҲ ЭТДИ

ДУНЁ 18.08.2017, 15:05
ҚИРҒИЗИСТОН МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ФУҚАРОЛАРНИ МАМЛАКАТДА ЮЗ БЕРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ТЕРАКТДАН ОГОҲ ЭТДИ

Қирғизистон республикаси МХХ фуқароларни мамлакатда юз бериши мумкин бўлган терактдан огоҳ этиб, огоҳликка чақирди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

“Сирожиддин Мухторов бошчилик қиладиган “Жамаат Тауҳид ва Жиҳод” террорчилик ташкилоти томонидан теракт содир этилиши мумкинлиги тўғрисида таҳдид қилинган. Айнан шу террорчилик гуруҳи 2016 йилнинг 30 август куни Қирғизистондаги Хитой элчихонасига ҳужум қилган эди, айни пайтда гуруҳ раҳбарига нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.

МХХ мамлакат фуқароларидан барча шубҳали шахслар ҳақида яқин орадаги ички ишлар бўлимига хабар беришни сўрамоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1